Россиялик волейболчиларга гап йўқ

1154

Россиялик волейболчиларга гап йўқ

Волейбол бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 4-тур баҳслари бошланди.

Чемпионатнинг  “Д” гуруҳида “Будовляни Лодзь” (Польша) ва “Галатасарай” (Туркия) учрашувида 1-3 (9:25, 18:25, 25:13, 15:25) ҳисоби қайд этилди. Шунингдек, бугун “С” гуруҳида “Визура” (Сербия) – “Динамо Казань” (Россия) жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Ушбу гуруҳлардаги навбатдаги ўйинлар 8 февраль куни ўтказилади. Унда “Марица” (Болгария) – “Хемик” (Польша), ва “Вакифбанк” (Туркия) – “Динамо” (Москва Россия) клублари куч синашади.

Voleybol