Уч нафар яккакурашчимиз Чимкентда навбатдаги жангларини ўтказишади

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 14 апрел куни аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича устаси “ALASH PRIDE” Гран-при турнири бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада уч нафар ўзбекистонлик спортчи – Нурсултон Рўзибоев, Азамат Нуфтиллаев ва Алихон Ҳасанов рингга чиқишади.

Нурсултон Рўзибоев қозоғистонлик Султан Киялов (3-1-0) билан куч синашса, Азамат Нуфтиллаев бошқа бир мезбон спортчи Нурсат Семетеевга қарши рингга чиқади. Шунингдек, Алихон Ҳасанов эса (6-3-0) Мурат Бакторазов (0-3-2) билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!