Томаш Бердих ва Фрэнсис Тиафо ўйинига ёмғир қаршилик қилмоқда
"Miami open - 2018" турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳслар кескин ва муросасиз ўтмоқда.
Учинчи даврада ўйнаётган чехиялик Томаш Бердих ва америкалик Фрэнсис Тиафо учрашуви жала қуйиши натижасида тўхтатилди.
Ушбу учрашувнинг биринчи сетида Томаш тай-брекда зафар қучган бўлса, иккинчи сетда 6:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учинчи сетда Тиафо 5:4 ҳисобида олдинда бораётган бир вақтда ўйин тўхтатилди.
Фикрлар