«Тоттенхэм»нинг супер футболчиси декабрьда сафга қайтади

20 июнь,2017, 19:20 310

«Тоттенхэм»нинг супер футболчиси декабрьда сафга қайтади

Англиянинг «Тоттенхэм» клуби ярим ҳимоячиси Эрик Ламела декабрь ойида сафга қайтиши мумкин. «Sky Sports»нинг ёзишича, аргентиналик футболчи янги мавсум аввалини ўтказиб юбориши аниқ ва қишга келибгина майдонга тушиши мумкин.

Ламела сўнгги бор ўтган йили 25 октябр санасида «Ливерпуль»га қарши кечган Англия Лига кубогидаги ўйинда майдонга тушган эди.

Маълумот учун, ўтган ойда 25 ёшли футболчи тикланиш жараёнидан ўрин олган навбатдаги операцияни бошдан ўтказган эди.