Руслан Абдуллаев: "Эндиги мақсадим - Олимпиадада чемпион бўлиш"

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етди. 

-63.5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев мўғулистонлик Баатарсух Чинзоригга қарши рингга кўтарилади.

Учинчи раундда Русланнинг устунлиги қайд этилди - 5:0. Якуний ҳисоб 5:0 ҳамюртимиз фойдасига.

Руслан жангдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Муҳими, жаҳон чемпиони бўлдим! Бутун Ўзбекистон халқига катта раҳмат айтаман: Қўллаб-қувватлаганига, онамга, барча барчага раҳмат! Эндиги мақсадим Олимпиадада чемпион бўлиш.
Бугунги жангдан қониқдим, яхши ишладим. Мураббийларим айтган тактика бўйича ишладим ва ғалаба қозондим. 
Жангдаги тактика ҳақида гапирадиган бўлсам, мазкур тўқнашувда яқин масофада уришдим. Тактиканинг атиги 50 фоизини қўллай олдим. Рақибим ҳам жуда кучли спортчи эди. 
Бу чемпионатдаги энг қийин жангим кеча бўлди", - деди Абдуллаев.

Comments

You must be logged in to commet!