118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!

“Барселона” хотин-қизлар жамоаси миллий чемпионатнинг навбатдаги турида “Гранада” майдонидан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди ва муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди.

Каталониялик қизлар 26 та учрашувдан 25 тасида зафар қучган, бир маротаба дуранг ўйнаган ва ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Тўплар нисбати ҳам 118:9.

“Барселона” қизлари кетма-кет бешинчи, умумий ҳисобда эса тўққизинчи чемпионлигига сазовор бўлиб, бу борада рекорд ўрнатди.

“Барселона” эркаклар жамоаси узоқ йиллик фаолияти давомида ҳеч қачон кетма-кет беш бор чемпионликка эриша олмаган. Энг яхши кўрсаткич 1991-1994 йилларда қайд этилган бўлиб, ўшанда жамоа қаторасига тўрт бор Ла Лига ғолиби бўлганди.

“Барселона” қизлар жамоаси 25 май куни Европа Чемпионлар лигаси финалида “Лион” билан куч синашади.

Comments

You must be logged in to commet!