2019 йилги Еврокубоклар финали қайси стадионларда бўлиши мумкин?

УEФА 2019 йилги Еврокубоклар(ЕЧЛ ва Европа лигаси) финалларини ўзида қабул қилиш учун даъвогар стадионлар номини эълон қилди. Биз эса улар билан батафсил таништирамиз.

Ой “портлаши” ёхуд барчани ҳайратга солган икки жамоа

“Суғур куни”

1. “Олимпийская” стадиони(Боку, Озарбайжон)

ЕЧЛ ва ЕЛни ўзида қабул қилмоқчи бўлган, Озарбайжон пойтахтида жойлашган мазкур арена умумий 70 мингга яқин мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. 2015 йил қуриб битказилган мухташам аренада 2015 йилги ёзги Европа ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтган. Эътиборлиси “Олимпийская” ўйингоҳининг тамал тошини мамлакат Президенти – Илхом Алиев ва унинбг рафиқаси, қолаверса, Йозеф Блаттер, Мишель Платини сингари машхур инсонлар биргаликда қўйишган эди.

2. “Ванда Метрополитано”(Мадрид, Испания)

ЕЧЛ финалини ўзида қабул қилиши мумкин бўлган стадионлардан бири Мадридда қурилиши хали якунланмаган “Ванда Метрополитано” стадионидир. 270 млн еврога баҳоланган 70 минг томошабинга мўлжалланган хайбатли стадион номи “Атлетико”нинг 20 % акциясига эгалик қиладиган компания – “Wаndа” компанияси номи билан аталади. Маълумот учун стадионнинг очилиши ёзда бўлиши кутилмоқда.

3. “Динамо-Арена”(Тбилиси, Грузия)

Борис Пайчадзе номидаги “Динамо-Арена” стадиони 2019 йилги Европа лигаси финалини ўзида ўтказишга даъвогарлик қилмоқда. 55 мимг мухлисга мўлжалланган ва 1936 йилда қуриб, сўнгги бор 2015 йилда реконструкция қилинган ўйингоҳ катта ўйинларни ҳам ўтказиб улгурган. Масалан, 2015 йилги УEФА Суперкубоги учун ўтказилган баҳс айнан Грузия пойтахтида жойлашган “Динамо-Арена”да ўтказилган эди.

4. Франкфурт Спорт стадиони/"Коммерцбанк-Арена”(Франкфурт, Германия)

Франкфуртдаги “Коммерцбанк-Арена” стадиони ўз бағрига 51,5 минг мухлисни сиғдира олади. Ушбу арена ҳам Европа Лигаси финалини ўзида ўтказишни истамоқда. 1925 йилда қурилган ўйингоҳ 2005 йилда капитал таъмирдан чиқарилган ва ҳозирги кўринишини олган. Ушбу аренада 1974 ва 2006 йилги ЖЧ, 1988 йилги Европа чемпионати ўйинлари ҳам ўтказилган эди.

5. “Мерседес-Бенц-Арена”(Штутгарт, Германия)

“Штутгарт” клуби эгалик қилувчи мазкур арена Европа лигаси финалини ўткзиш учун даъвогарлик қилмқода. 1933 йилда фойдаланишга топширилган мазкур арена ўз бағрига 60,5 минг томошабинни сиғдира олади. Эътиборлиси мазкур стадион ҳам Франкфуртдаги арена сингари иккита ЖЧ ва битта ЕЧ ўйинларига мезбонлик қилган. Сўнгги бора 2011 йил реконструкция қилинган мухташам стадион 2008 йилдан буён машхур автоконцерн – “Меrcedes-Benz” номи билан юритилиб келинади.

6. “Хемпден Парк”(Глазго, Шотландия)

Ушбу арена қурилганига бир асрдан ошган ва сўнгги бора 1999 йилда қайта таъмирланган бўлиб, унда маҳаллий “Куинз Парк” клуби ўз уй учрашубларини ўтказиб келади. “Хемпден Парк” 1960 йилги ЕЧК финалини ўзида қабул қилишга улгурган ва бу борада етарлича тажриба мавжуд. Бироқ бу воқеага ҳам салкам 60 йил бўлмоқда. Қолаверса, стадион сиғими ҳам унчалик катта эмас – 52 минг. Шу туфайли ҳам шотландлар мазкур аренада Европа лигаси финалини ўтказиш истагини билдиришган.

7. “Рамон Санчес Писхуан”(Севилья, Испания)

Европа лигасида ғолиб чиқишга “уста” бўлган “Севилья” жамоасининг уй аренаси ҳам Европа лигаси финалига даъвогар. 42,8 минг мухлисга мўлжалланган “Рамон Санчес Писхуан” ўтган йили таъмирланди ва энди бемалол катта турнирларни ўзида ўтказиши мумкин.

8. “Водафон-Арена”(Истанбул, Туркия)

Истанбулда жойлашган ва “Бешиктош” эгалик қиладиган мухташам арена 2016 йилда қуриб битказилган ва салкам 42 минг мухлисга мўлжалланган. 2019 йилги Европа лигасига даъвогарлик қилаётган сўнгги стадион мамлакатдаги нобарқарор хавфсизлик туфайли финал учун курашдан енгилиши кутилмоқда.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!