Ой “портлаши” ёхуд барчани ҳайратга солган икки жамоа
Ўтган ҳафта дам олиш кунлари Англияда одатдагидек, АПЛ ўйинлари эмас, балки Англия кубоги ўйинлари ўтказилди. 1/16 финалда бир қатор кутилмаган ҳолатлар ҳам юзага келганини айтиш жоиз. Жумладан мамлакатда нуфузи жиҳатидан мамлакат қуйи лигаларида тўп сурувчи икки жамоа – “Линкольн Сити” хамда “Саттон Юнайтед”лар Англиянинг энг кучли 16 жамоаси қаторига кира олишди. Биз эса уларнинг ушбу қаҳрамонлиги туфайли сизларни юқоридаги икки жамоа билан таништиришга ахд қилдик.
Улар қаердан ўзи?
“Саттон Юнайтед” кичиккина мўжаз бир шаҳарча(қишлоқ деса ҳам бўлади, муаллиф) шарафини ҳимоя этиб келади. Лондоннинг Саттон туманида – 191 мингга яқин киши истиқомат қилади. Ушбу шаҳарча илк бор 1086 йилда адабиётларда тилга олинганини айтиш жоиз. “Sutdone” – ушбу ном “Жанубий ферма” деган маънони англатар экан. Ҳозирда ушбу маскан ўзининг сокинлиги ва боғлари билан саёҳатчиларни ўзига жалб қилмоқда.
“Линкольн Сити” эса Англия шарқида жойлашган Линкоьн шаҳри шарафини ҳимоя этади. Мазкур ҳудудда таҳминан VII аср илгари 160 метрли собор биноси қад ростлаган ва ушбу иншоот узоқ йиллар давомида сайёранинг энг баланд минораси деган номни ўзида сақлаб келганини таэкидлаш жоиз.
Улар қаерда ўйнашади?
Ҳар иккала жамоа стадиони ҳам икки аср олдин ташкил этилган. “Соттон” ўйнайдиган “Боро Спортс Граунд” 1898 йилда қуриб битказилган. Жамоа мазкур аренада илк ўйинини 1912 йилда ўтказилган. Ҳозирги кунда ушбу иншоот ўз бағрига 5013 нафар мухлисни сиғдира олади. Шулардан фақат 765 таси ўйинни ўтириб кўрувчилар учун мўлжалланган. Ушбу стадиондаги энг унутилмас ўйин Англия кубоги 1/32 финалида “Ковентри”га қарши бўлиб ўтган.
Линкольндаги “Синсиль Банк” аренаси 1894 йилда ташкил топган. Бу мухташам иншоот кўпроқ футболга алоқаси бўлмаган инсонлар ташриф буюрган пайтларда гавжум бўлиб келган. Яъни, турли санъаткорларнинг концерт дастурлари ва Елизавета II ташрифи вақтида стадион максимал даражада тўлган. “Синсиль Банк Арена” айни вақтда 10 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
Бу жамоалар олдин нималарга эришган?
“Саттон” 60 йилларга қадар “Афина лигаси” деб юритилган турнирда иштирок этиб келган. Жамоаниг энг улкан ютуғи эса 1986/87 йилги мавсумга тўгри келади. Ўша масвум “Саттон” Англия 5-дивизионида 7-ўринни эгаллайди. “Саттон” бундан олдин фақат икки бор Англия кубогининг айнан 1/16 финал босқичига етиб келишга муваффақ бўлган эди.
“Линкольн” эса анча машхурроқ десак, муболаға қилмаган бўламиз. Клубинг энг юқори натижаси Чемпионшипда 5-ўринни эгаллаганидир. Аммо бу ходиса рўй берганига ҳам оз эмас, кўп эмас 115 йил тўлибди. Шундай бўлсада “Линкольн” мазкур лигада 34 масвум фаолият юритгани билан “мақтана олади”. Англиа кубогидги иштирокига назар ташлайдиган бўлсак, жамоа бунга қадар 4 бор 1/8 финалга чиққанига гувоҳ бўламиз.
Бу жамоаларнинг ҳозирги ҳолати қандай?
Ҳар иккала жамоа ҳам бугунги кунда “Миллий лига”(олдинги номи – Конференция, муаллиф)да фаолият юритиб келади. Мазкур лигада Англияда нуфузи жиҳатидан бешинчи ўринда туришини таъкидламасак бўлмайди. “Саттон” ҳозирча 16-ўринда бормоқда, бироқ хали жамоани олдинда икки қолдирилган ўйин кутиб турибди.
“Линкольн”да эса барчаси жойидадир. Ахир, жамоа чемпионатда карвонбошилик қилиб келмоқда.
Бу жамоалар Англия кубоги 1/8 финалига қадар қандай йўлни босиб ўтишди?
Ҳар икки жамоа мазкур босқичга етиб келгунга қадар 4 та жамоани мусобақадан чиқариб юборишди.
“Саттон” аввал “Дартфорд”ни – 6:3, кейин “Челтенхэм”ни – 2:1, сўнра “Уимблдон”ни иккинчи ўйинда мағлуб этишга эришиб, 1/16 финалда “Лидс”ни мусобақадан чиқариб юборди.
“Линкольн”нинг босиб ўтган йўлини кўздан кечирар эканмиз 1/16 финалда АПЛга чиқиш учун кураш олиб бораётган “Брайтон”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганига гувоҳ бўлдик.
Бу жамоалар кейинги босқичда кимлар билан тўқнаш келади?
Қурьа натижаларига кўра “Линкольн” жамоаси 1/8 финалда “Бёрнли” билан, “Саттон Юнайтед” эса “Арсенал” билан кураш олиб борадиган бўлди. Шу ерга қадар етиб келган жамоалар қайергача боришларини эса биргаликда кузатамиз…
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар