А Серия. “Милан” мавсумни мағлубият билан тугатди

28 май, 20:46 195

А Серия. “Милан” мавсумни мағлубият билан тугатди

Бугун Италия А Сериясида сўнгги тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Бундан бироз олдин “Кальяри” хамда “Милан” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда “россонерилар” сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мавсумни мағлубият билан тугатди.

Бугун шунингдек, яна 7 та ўйин бўлиб ўтиш кўзда тутилган.

Италия А Серияси. 38-тур

Кальяри – Милан 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 17 Жоао Педро, 1:1 – 72, пенальти Лападула, 2:1 – 90 Пизакане.

Кальяри – Кроста, Падоин, Пизакане, Мурру (Мианге, 34), Жоао Педро, Ионицэ, Тахцидис, Фараго, Дейола (Бьянку, 80), Боррьелло (Хан Кван Сон, 69), Фариас.

Милан – Доннарумма, Палетта, Калабрия, Гомес, Ванджони (Лападула, 46), Куцка, Локателли, Хонда, Фернандес, Сусо (Окампос, 30), Бакка(Сапата, 77).

Огоҳлантиришлар: Жоао Педро (42), Дейола (61), Гомес (65), Палетта (67), Падоин (78).

Четлатиш: Палетта (75).