АГМК немис клубини мағлуб этди

Янги мавсум учун Туркияда тайёргарлик кўраётган Олмалиқнинг АГМК клуби бугун йиғин давомидаги навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушди.

Олмалиқликларга бу сафар Германиянинг “Олбернхау” клуби рақиблик қилди. Ушбу ўйинда ҳисобни немис  клуби очган бўлсада, якунда АГМК 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Назорат ўйини

АГМК (Ўзбекистон) – “Олбернхау” (Германия) 4:1

Голлар: Исмар Тандир (14), Антон Землянухин (28, 35), Санжар Рихсибоев (32) – Тони Шустер (4).  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!