“Ал-Айн” сиёҳранг, “Бунёдкор” оқ либосда ўйнайди

7 май, 21:03 234

“Ал-Айн” сиёҳранг, “Бунёдкор” оқ либосда ўйнайди

 

ОЧЛ-2017 турнири "С" гуруҳи 6-туридан ўрин олган “Ал-Айн” - “Бунёдкор” баҳси олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари ва учрашуви расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда эртанги баҳсда жамоаларнинг қандай рангли либосларда тўп суриши аниқлаб олинди. Унга кўра, “Ал-Айн” сиёҳранг, “Бунёдкор” оқ либосда майдонга чиқадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган “Ал-Айн” – “Бунёдкор” учрашуви 8 май, душанба куни “Ҳазза бин Зайед” смтадионида 19:40да (Тошкентда 20:40 бўлади) бошланади.