Аллегри: Мен “Ювентус”да қолишни истайман

27 май,2017, 10:06 275

Аллегри: Мен “Ювентус”да қолишни истайман

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоадан кетиш нияти йўқлиги ҳақида айтид ўтди.

“Мен “Ювентус”да қолишни истайман. “Ювентус” билан 2018 йилга қадар шартномам бор. Аммо, Чемпионлар лигаси финалидан сўнг келажагим борасида раҳбарият билан гаплашиб олишим керак.

Бу ерда ишлаган уч йилим давомида эришган ютуқларимиздан фаҳрланаман. Умид қиламанки, Кардиффда яна бир совринни қўлга киритамиз”, - дейди италиялик мутахассис Sportsmole нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аллегри ёзда “Арсенал” ёки ПСЖга ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

"Ювентус" ҳужумчиси фаолиятини Туркияда давом эттиради>>>

Аллегри: “Ювентус” футболчилари ўзларини чемпион деб ҳис қилмоқда>>>