Америкалик боксчи Головкинни менсимаяпти

23 январь, 17:29 944

Америкалик боксчи Головкинни менсимаяпти

 

 

Профессионал бокснинг IBO, WBA Super, WBC, IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкиннинг салоҳиятини америкалик боксчилар тан олгиси келмаяпти.

Тўртта вазнда жаҳон чемпиони бўлган Эдриен Бронер ҳам Флойд Мэйзезернинг фикрини қўллаб қувватлади. Мэйвезер Геннадий Головкин жаҳон рейтинги етакчиси Сауль Альваресга қарши рингга чиқадиган бўлса нокаутга учрашини таъкидлаган эли.

- Мен ҳам Флойднинг фикрига тўла қўшиламан, - деди Эдриен Бронер. - Агар Келл Брук ҳам ҳақиқий ўрта вазн соҳиби бўлганида Головкинни нокаут қиларди.

Геннадий Головкини сентябрда Келл Брукка қарши жангда зафар қучганди. Энди у чемпионлик камарларини 18 март куни бўладиган беллашувда АҚШ вакили Даниэль Жакобсдан ҳимоя қилади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.