Ана холос: Ронладуни “Реал”га Перес олиб келмаган

23 май, 23:15 1508

Ана холос: Ронладуни “Реал”га Перес олиб келмаган

Мадриднинг “Реал” клубининг собиқ президенти Рамон Кальдерон Криштиану Роналдуни “Реал”га айнан ўзи таклиф этган.

“Роналду “Олтин тўп” учун доим фаворит бўлган. У ўзининг фантастик даражасини доимо кўрсатиб келган. Умид қиламанки, у фаолиятининг  сўнггига қадар “Реал”да қолади. 2008 йили менга уни сотиб олиш жуда қийин бўлган. Ўшанда, “Манчестер Юнайтед” Роналдуни қўйиб юборишни истамаган. Мен фақатгина бир йилдан сўнг, инглизларни 80 млн фунтга кўндирган эдим. Роналдуни “Реал”га олиб келганман дейишим мумкин”, - деб айтиб ўтди собиқ президент.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009 йил “Реал”га кўчиб ўтган ва бир нечас ҳафтадан сўнг Флорентино Перес “Реал” президентлигига келган эди.