Мессини камситманг!

Кўпчилик мухлислар Лионель Мессини Криштиану Роналду билан таққослашади ва аргентиналик футболчининг терма жамоа сафида соврин юта олмаганини рўкач қилиб, португалиялик юлдузни ундан устун қўйишади. Хўш, умуман Месси сингари омадсиз юлдузлар  тарихда жуда ҳам кўп бўлган. Биз эса бунга сизни ишонтириш мақсадида, “Олтин тўп” совриндорлари орасида Месси сингари терма жамоа билан ҳеч вақо ютмаган футблочилар ҳақида ҳикоя қиламиз.

>>“У Мессидан ҳам кучли бўлади” ёхуд Мбаппенинг ажойиб натижалари ҳақида 

>>Топ-5 чемпионатларда энг кўп гол киритган 5 тўпурар

>>АПЛ бразилияликлар учун эмасми?

Раймон Копа(Франция)

 Асли польшалик бўлган Раймон Копа 1958 йилги “Олтин тўп” эгаси саналади. Айни шу йили Франция терма жамоаси сафида Швецияда ўтган Жаҳон Чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган. “Учранглилар” сафида бошқа айтарли натижага эриша олмаган. “Футболдаги Наполеон” деб ном олган Копа “Ле блью” сафида 45 бахсда майдонга тушиб, 18 та гол ҳосил қилган.

Жорж Бест(Шимолий Ирландия)

“Манчестер Юнайтед” афсоналаридан бири бўлган Бест терма жамоа сафида тўрт бот ЖЧ, икки бор ЕЧ саралашида қатнашган ва уларнинг бирортасида “шимолликлар”ни мусобақа сари етаклай олган эмас. 1968 йилги “Олтин тўп” эгаси терма сафида 37 учрашувда иштирок этган ҳолда рақиблар дарвозасга тўққиз бор йўл топган.

Эйсебио(Португалия)

“Қора пантеррра” 1965 йил “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Англияда ўтган Жаҳон биринчилигида гарчи тўққизта тўп киритиб, турнир тўпурари бўлсада, Португалия ярим финалда мезбонларга имкониятни бой беради. 3-ўрин учун кечган бахсда эса СССР термаси мағлуб этилади. Эйсебио Португалия сафида 54 ўйин ўтказиб, 41 та голга муаллифлик қилган.

Йохан Кройф(Голландия)

Уч карра “Олтин тўп” ғолиби 1974 йилги ЖЧда Германияга финалда имкониятни бой беради. Турнир давомида эса Кройф учта гол киришга муваффақ бўлади. 1976 йил Югославияда ўтган қитъа биринчилигида “учар голландлар” учинчи ўринни қўлга киритади. Кройфнинг ўзи эса фақатгина бир бахсда майдонга тушади. “Тотал футбол” асосчиси терма либосида 48 бахс ўтказиб, 33 гол муаллифига айланган.

Кевин Киган(Англия)

Икки карра “Олтин тўп” совриндори фақатгина 1982 йил Испанияда ўтган ЖЧда иштирок этган холос. “Уч шерлар”нинг ўша вақтдаги устози Бобби Робсон Данияга қарши бахсга Киганни чақирмайди ва “кўршапалак” ўзининг халқаро фаолиятини якунлайди. Киган Англия либосида 63 ўйин ўтказиб, 21 голга муаллифлик қилган.

Жан-Пьер Папен(Франция)

“ЖПП” 1991 йил “Олтин тўп”га эга чиққан эди. Мексикада ўтган ЖЧда Платини ва Папен етакчилигидаги французлар йўлига ярим финалда Германия тўсиқ бўлади. Учинчи ўрин учун бахсда эса Бельгия терма жамоаси овер таймларда “махв этилади” – 4:2. Жан-Пьер балки халқаро фаолиятини барвақт тугатмаганида ўз майдонлаида кечган мундиалда зафар қучган бўлармиди? Шундай бўлсада Папен “учранглилар” сафида тўққиз йил ичида 54 ўйин ўтказиб, 30 та гол уради.

Христо Стоичков(Болгария)

1994 йил АҚШда ўтган ЖЧда Болгария терма жамоаси 28 ёшли Стоичков ва Лечков бошчилигида ярим финалга қадар етиб боради. Чорак финалда эса Лоттар Маттеус етакчилигидаги Германияни  икки футболчи амалда тўҳатиб қолади. Ярим финалда эса Баджо Италияни финалга олиб чиқади. 3-ўрин учун кечган бахсда эса Болгарлар Швецияга қарши саф тортади ва “қақшатқич зарба” қабул қилиб олади – 0:4. ЕЧ-1996 ва Францияда ўтган ЖЧда эса Болгария гуруҳ босқичидаёқ уйга равона бўлади. Христо ўзининг қайсарликлари туфайли бир муддат термадан четда қолган бўлсада, “шерлар” сафида 83 ўйинда 37 та тўп киритишнинг уддасидан чиқа билган.

Луиш Фигу(Португалия)

2001 йилги жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Фигу ўсмирлар ва ёшлар миқёсида Европа ва Жаҳон чемпиони бўлади. Бироқ, катталар ўртасидаги шу каби турнирларда омад  доимо ундан юз ўгирган. 2000 йилги қитъа биринчилигида бронза, ўз майдонларида ўтган чемпионатда эса кумуш медалларга эга чиқади. Луиш Португалия сафида 127 учрашув ўтказиб, 32 бор зафар қучган.

Андрей Шевченко(Украина)

2004 йил “Олтин тўп”ни қўлга киритган “Шева” клуб миқёсидаги совринлари бир талай. Бирок, терма жамоа ҳакида гап кетганда 2006 йилги мундиалдаги чорак финалдан бошқа нарса ҳақида гапириб бўлмайди. Умуман Андрей 2002 ҳамда 2006 йилги мундиалларда, шунингдек, ўз майдонларида ўтган китъа биринчилигида иштирок этган. Германиядаги ЖЧни айтмаса, қолган мусобақаларнинг барчасида Украина терма жамоаси ўз юришларини гуруҳ босқичидаёқ тўҳтатган. Шевченко “сариқ-кўклар” сафида жами 111 ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозабонларини 48 бор “хафа қилган”.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!