“Арсенал” Англия кубогини қўлга киритди

27 май,2017, 23:54 463

“Арсенал” Англия кубогини қўлга киритди

Ҳозиргина Англия кубоги финали ўз ниҳоясига етди. Финалда Лондоннинг икки жамоаси – “Арсенал” хамда “Челси” ўзаро баҳс юритишди.

Даставвал, Алексис Санчес 4-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, “тўпчилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим ўрталарида “Челси” ярим ҳимоячиси Мозес ҳакам томонидан иккинчи огоҳлантиришни олди ва бу унинг майдонни шерикларига нисбатан эртароқ тарк этишига сабаб бўлди.

Бироқ 10 киши бўлиб қолган “Челси” 76-дақиқада Диего Костанинг голи эвазига мувозанатни тиклади.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, Аарон Ремзининг зарбасидан сўнг тўп Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди ва ўйин 2:1 ҳисобида “канонирлар” фойдасига хал бўлди.

Шу тариқа, ЕЧЛга чиқа олмаган “Арсенал” Премьер лигада чемпион бўлган “Челси”ни мағлуб этди ва 13-бор Англия кубогини қўлга киритди.

Англия кубоги. Финал

Арсенал – Челси 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 4 Санчес, 1:1 – 76 Диего Коста, 2:1 – 79 Рэмзи.

Арсенал – Оспина, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Холдинг, Джака, Окслейд-Чемберлен (Коклен, 82), Озил, Рэмзи, Санчес (Эль-Ненни, 90),Уэлбек (Жиру, 78).

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич (Фабрегас, 61), Мозес, Педро (Виллиан, 72), Канте, Азар, Диего Коста(Батшуайи, 88).

Огоҳлантиришлар: Рэмзи (9), Холдинг (53), Мозес (57), Канте (59), Джака (81), Коклен (83).

Четлатиш: Мозес (68).