"Арсенал" Команнинг вакиллари билан аллақачон келишиб қўйган?!

7 апрель, 17:55 291

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Кингсли Коман фаолиятини Лондоннинг “Арсенал”ида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Telefoot нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “канонирлар” футболчига кўпдан буён қизиқиш билдирайтган эди ва улар бу борада Команнинг вакиллари билан келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Коман ҳуқуқий жиҳатдан Туриннинг “Ювентус” клуби футболчиси ҳисобланади. Бироқ, у жорий мавсумни ижара асосида “Бавария”да ўтказмоқда. Таъкидлаш керакки, 20 ёшли футболчига шунингдек "Манчестер Сити" ва "Челси" каби жамоалар ҳам жиддий қизиқмоқда.

Маълумот учун, Кингсли жорий мавсум Бундеслиганинг 15та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.