"Арсенал" ҳимоячиси икки ойга сафдан чиқди

24 май, 16:10 214

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг сўзларига кўра жамоа ҳимоячиси Габриэль Паулиста узоқ муддатга сафдан чиқди.

“Паулиста жароҳати сабаб таҳминан 6-8 ҳафтага сафдан чиқди. Бироқ, у жарроҳлик амалиётига муҳтож эмас”, - дейди франциялик мутахассис Mirrоr нашрига берган интервьюсида.

Шу тариқа 26 ёшли бразилиялик футболчи 27 май куни Англия лига кубоги финалида “Челси”га қарши баҳсда “Арсенал”га ёрдам бера олмайди.

Ана холос! Санчесни кетиб қолишидан қўрққан "Арсенал" унга йилига 20 млн евро бермоқчи>>>

“Арсенал”га “Челси”га қарши кубок финалида етакчи футболчиси ёрдам бера олмайди>>>