“Арсенал”га “Челси”га қарши кубок финалида етакчи футболчиси ёрдам бера олмайди

23 май,2017, 22:19 493

“Арсенал”га “Челси”га қарши кубок финалида етакчи футболчиси ёрдам бера олмайди

“Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Лоран Косельни Англия кубоги финалида “Челси”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Англия Премьер лигаси 38-турида “Eвертон”га қарши баҳсдаги қўполлиги учун ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилган француз футболчисини Англия Футбол Ассоциацияси 3 та ўйинга четлатди.

“Арсенал”нинг берган апелляцияси эса қондирилмади ва финал ўйинида “тўпчилар” етакчи футболчисидан айрилди.

Косельни кубок финалидан ташқари, келгуси мавсумда дастлабки икки ўйинни ҳам ўтказиб юборишига тўғри келади.