Аспиликуэта: "Барселона"? Мен "Челси"да бахтлиман

Англиянинг амалдаги чемпиони “Челси” клуби ҳимоячиси Сезар Аспиликуэта ўзининг “Барселона”га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.

“Барселона”нинг менга қизиқиши ҳақидаги хабарлар менга ҳушомад бўлиши мумкин. Айтиш лозимки, ўтган мавсумдаги омадсизлигимиз туфайли жамоамиздаги деярли ҳеч бир футболчига жиддий қизиқишлар бўлмади. Аммо, бу мавсумда чемпионликни қўлга киритдик ва айтиш мумкинки бундай миш-мишлар жамоамиз катта кўламли ишни бажарганидан далолат беради.

“Барселона” даражасидаги жамоадан қизиқиш бўлиши бу ажойиб албатта, бироқ, мен “Челси”да бахтлиман. Бу ерда мени қадрлашади ва шу сабабли ҳам бошқа ерга кетиш ҳақида ўйламайман”, - дейди испаниялик футболчи.

“Арсенал”га “Челси”га қарши кубок финалида етакчи футболчиси ёрдам бера олмайди>>>

"Челси" мавсум давомида бирор марта ҳам майдонга тушмаган дарвозабони билан шартномани узайтирди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!