Баллак: Филипп Лам одам эмас

22 май,2017, 18:56 884

Баллак: Филипп Лам одам эмас

Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак ушбу мавсум якунида фаолиятини якунлаган “Бавария” ҳимоячиси Филипп Ламни танқид қилди.

“Мен Ламни бошқа томондан ёмон кўраман. Футболчи ҳеч қачон сардорлик боғичини вақтинчалик олиб, сўнг унга даъвогарлик қилиши керак эмас. Мен ҳеч қачон бундай қилмаган бўлар эдим. Шундан сўнг менда термага қайтишга имконият қолмаган эди. Нима бўлганда ҳам, футболчи  сифатида Лам немис футболи учун катта йўқотиш бўлади. Бироқ мен унинг инсонийлик сифатларини айта олмайман”, - деб Баллакнинг сўзларини келтириб ўтди Sport1 нашри.

Эслатиб ўтамиз, Филипп Лам ЖЧ-2010 олдидан жароҳат олган Баллакнинг ўрнига сардор этиб тайинланади. Лам мундиалдан сўнг ҳам сардор бўлишни исташини айтиб ўтади. Шундан сўнг эса Баллак бошқа терма жамоага чақирилмайди.