"Барселона" Бельериннинг ўрнига зўр футболчи топди

27 март, 16:30 657

 

Анчадан буён "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельеринни ортга қайтаришга уринган "Барселона" раҳбарлари бу фикридан воз кечди. Бунга сабаб қилиб Лондон клуби ёш футболчисидан айрилишни истамагани ва ўта катта миқдорди трансфер суммаси талаб қилгани кўрсатилмоқда.

Лекин "Барселона" ёзда ўнг қанот ҳимоячисини олишга мажбур. Даниэль Алвес кетганидан убуён бу позицияни ёпадиган ҳимоячи топилмаяпти. Шунинг учун ҳам каталонияликлар "Валенсия"нинг португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселуни олишни мақсад қилди.

Канселунинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу футболчи жорий мавсумда Ла лигада 27 та учрашувда ўйнади.

SPORTS.uz