“Барселона” Усмон Дембеле учун 120 млн евро тўлашга тайёр

21 август, 10:10 977

“Барселона” Усмон Дембеле учун 120 млн евро тўлашга тайёр

 

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле “Барселона” аъзоси бўлишига оз вақт қолмоқда, деб ёзади AS нашри.

Каталонияликлар яқин вақт ичида 20 ёшли франциялик футболчи билан шартнома имзолашини маълум қилади. Дембеленинг трансфер нархи 120 миллион еврога айланади.

Қайд этиш керакки, ўтган ҳафтанинг катта қисмини Дембеле Францияда ўтказди ва бу орақли “Боруссия”дан кетмоқчи эканлигини намойиш қилди.