“Барселона” ҳимоячиси шерикларига жамоани тарк этаётганини маълум қилди

28 май,2017, 18:42 797

“Барселона” ҳимоячиси шерикларига жамоани тарк этаётганини маълум қилди

“Мundo Deportivo”нинг хабар беришича, “Барселона” жамоаси ҳимоячиси Жереми Матьё Испания кубоги финалида “Алавес” мағлуб этилганидан сўнг(3:1), шерикларига жамоани тарк этаётганини айтган.

Шартномаси келгуси йили ниҳоясига етадиган 33 ёшли футболчига ҳозирча икки жамоадан таклиф бўлмоқда.

Юқорида номи тилга олинган манбанинг хабарига кўра, финалдан сўнг Барселонага қайтаётганда самолётда Жереми шерикларидан эсдалик учун махсус тўпга ўз имзосини қўйиб беришларини сўраган.

Луис Энрике Матьёни ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинида ҳисоб 2:0 бўлиб  турган маҳал танаффусда алмаштирган эди ва француз шундан бошқа ўйинда иштирок этгани йўқ.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.