“Барселона”нинг янги мураббийи 9 нафар футболчини сотувга қўймоқчи

“Барселона” жамоасининг янги бош мураббийи Эрнесте Вальверде клуб раҳбариятига жамоани тарк этадиган 9 футболчи номини  айтиб ўтди. Бу ҳақда OK Dirario хабар бермоқда.

Юқоридаги 9 нафар футболчилар қуйидагилар: Арда Туран, Иван Ракитич, Жорди Альба, Денис Суарес, Рафинья, Алейш Видаль, Пако Алькасер, Люка Динь, Жереми Матьё.

Вальверде эса жамоада “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Андер Эррерани кўришни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!