Бартомеу чақирган футболчи "Барселона"ни менсимади

23 март,2017, 19:55 806

Бартомеу чақирган футболчи

"Барселона" футбол клуби фаолиятида аввалига ўзи тарбиялаб сўнг бошқа жамоаларга жўнатиб юборилган футболчиларни ортга қайтариш тажрибаси кўп учрайди. "Барселона" тарбияланувчиларининг аксарияти бу таклифни хурсанчилик билан қабул қилади.

Лекин айни пайтда Бундеслигада иштирок этаётган 25 ёшли ярим ҳимоячи Тиаго Алькантара бундан қилмайди. Таркибни кучайтиришга эҳтиёж сезаётган Каталония клуби Алькантарани орта қайтаришни истамоқда. Бироқ, футболчи "Бавария"да қолишни афзал билди ва Мюнхен жамоаси билан шартномани узайтиришини айтиб, каталонияликларга рад жавобини берди.

Тиаго Алькантара жорий мавсумда Бундеслигада 21 та учрашувда майдонга тушди ва уч марта гол урди.

SPORTS.uz