"Бавария" Санчесни бой қилмоқчи

24 май, 10:15 368

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Арсенал”нинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчесни сотиб олишга қаттиқ бел боғлади.

Футболчининг агенти Фернандо Феличевичнинг сўзларига кўра айни дамда Санчес масаласи бўйича “Бавария” билан музокаралар кетмоқда ва футболчи мюнзенликлар сафига ўтиши ҳам мумкин.

Унга кўра, “Бавари” Алексис учун “Арсенал”га 58 млн евро тўлашга тайёр. Унинг ўзига эса йиллик 13 млн евро маош ваъда қилинган. Айтиш керакки, бу Санчеснинг айни дамда “канонирлар”дан олаётган маошидан деярли 60 фоизга кўп деганидир.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчига шунингдек “Манчестер Сити” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Одил Аҳмедовнинг жамоадоши "Арсенал"да Санчеснинг ўрнини эгаллаши мумкин>>>

Видаль Санчесни "Бавария"да кўрмоқчи>>>