“Бавария” керак бўлса, “Боруссия”дан ўрнак олсин!

Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ футболчиси Михаэль Тарнатнинг фикрича, жамоада ёшлар билан ишлаш борасида муаммолар мавжуд. Бу борада собиқ футболчи “Бавария”нинг азалий рақиби “Боруссия Дортмунд”ни мақтади.

“Бавария”нинг ёшлар жамоасидан асосий таркибга ўтиш жуда ҳам қийин ва ёш футболчилар учун уддалаб бўлмас вазифага айланиб бормоқда. Бу борада “Боруссия”га ҳавас қилиш мумкин. Уларнинг ҳам таркиби кучли. Бироқ уларнинг ёш футболчилари бош жамоада ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмоқда”, - деб собиқ жамоасини танқид қилиб ўтди дея хабар бермоқда Германиянинг Sport1 сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!