Бензема "Монако" юлдузи Мбаппенинг "Реал"га келишини истамаяпти

25 март,2017, 21:08 714

Бензема

 

 

"Реал" жамоаси "Монако" таркибида порлай бошлаган 18 ёшли Кильян Мбаппени олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, Мадрид клубининг франциялик легионери Карим Бензема Кильянга "Монако"да қолишни маслаҳат берди.

- Мен 21 ёшимда "Реал"га келдим, - деди Карим Бензема. - Унгача "Лион"га кўп фойдам текканди. Мадридга келиб, осмондан ерга тушдим. Кильянни зўр деб мақташяпти. У ҳам босимга дуч келади. Ана ўшанда муаммолар бошланди. У ҳозирча "Монако"да қолгани маъқул.

"Реал" етакчиси Криштиану Роналду эса Кильян Мбаппе билан бирга ҳужумда ўйнаш истаги борлигини билдириб, клуб раҳбариятидан франциялик футболчини Мадридга олиб келишни сўрамоқда.

SPORTS.uz