Бэйл Каземиронинг голидан ҳайратланди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 йинал босқичи дастлабки баҳсида “Реал” ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида иродали тарзда ғалаба қозонди.

Айни дамда тикланиш жараёнини ўтказаётган Гарет Бэйл кечаги ўйин ҳақида ва жамоадоши Каземиронинг супер голига ўз муносабатини билдирди.

“Сантьяго Бернабеу”да яхши натижа! Каземиро ижросида қандай гол...”, - дейди уэльслик футболчи ўз “Твиттер” саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувнинг 54-дақиқасида "қироллик клуби" футболчиси Каземиро узоқ масофадан тўпни тўхтатмай тўғри дарвоза томон зарба берган ва жуда чиройли гол муаллифига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!