Биласизми: Эрон саралашда 2015 йилдан буён гол ўтказмади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жч-2018 саралаш босқичи 8-турида Эрон терма жамоаси меҳмони бўлди.

"Суғур куни“га оз қолди! Эрон 2-0 Ўзбекистон 

Мазкур баҳсда Карлуш Кейруш бошқарувидаги форслар 2:0 ҳисобида ҳамюртларимизни мағлуб этишди ва ўзларининг голсиз серияларини давом эттиришди.

Ўзбекистонни енгган Эрон Бразилия билан бир қатордан жой олди 

Эрон терма жамоаси расмий ўйинларда сўнгги бор 2015 йилнинг 12 ноябрида Туркманистонга қарши баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган эди. Ўшанда Макан Сапаров киритган голдан сўнг, Кейруш жамоаси саралашда ўтказилган 11 ўйиннинг бирортасида гол ўтказиб юбормади.

Бу даврда ичида Эрон Қатар ва Ўзбекистон билан икки, Гуам, Ҳиндистон, Уммон, Жанубий Корея, Хитой хамда Сурия термалари билан ўйнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!