Боксчиларимиз Франциядан қайтиб келишди

  • 18 апрель, 2018, 09:40
  • 0
  • Бокс

Хабар берганимиздек, Франция пойтахти Париж шаҳрида бокс бўйича "А" сериясига мансуб халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун тонгда пойтахтимизга қайтиб келдилар. 

24 мамлакат вакиллари орасида кечган муросасиз беллашувда ҳамюртларимиз 8 нафар спортчи билан иштирок этиб, 6 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза медалларини жамғаришга мувоффақ бўлди.

Мусобақада барча рақибларини мағлубиятга учратган Абдулхай Шорахматов (56 кг), Шукур Раҳимов (60кг), Алиёр Норалиев(64кг), Фазлиддин Мелибоев(69 кг), Одилжон Аслонов (75кг)Сардор Ёрмуҳаммедов(91кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Мадиёр Саидраҳимов кумуш, Улуғбек Мубинов эса бронза медаль билан тақдирланди.

Бундан натижа қайд этган боксчиларимиз, шубҳасиз, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдилар. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!