Боку-2017: Дементьевдан яна бир бронза

20 май, 16:42 468

Боку-2017: Дементьевдан яна бир бронза

 Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинларининг 8-кунги баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган енгил атлетика баҳсларининг ядро улоқтириш йўналишида ҳамюртимиз Сергей Дементьев снарядни 18.56 метрга улоқтирган ҳолда, бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу йўналишда олтин медаль туркиялик Ўздевечи Осман Жанга насиб этган бўлса, кумуш медални Саудия Арабистони вакили Султон Алҳабши қўлга киритди.