"Боруссия Д"да Тухелнинг ўрнини ким эгаллайди?

30 май,2017, 18:10 262

Франциянинг “Ницца” клуби бош мураббийи Люсьен Фавр фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

Гап шундаки, 59 ёшли мутахассис “Боруссия Д”да Томас Тухелнинг ўрнида иш бошлайди.  Айтиш керакки, дортмундликлар аллақачон Фавр билан шахсий келишувга эришган. Энди фақат “Ницца”ни кўндириш қолди ҳолос. Боиси, Фаврнинг француз клуби билан 2019 йилга қадар шартномаси мавжуд. Мураббийнинг товон пули эса таҳминан 5 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Фавр учун Бундеслига бегона эмас. Чунки, у фаолияти давомида Берлиннинг “Герта” ҳамда Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клубларида ишлаган.

Расман! Томас Тухель "Боруссия Д"дан кетди>>>

"Милан" Монтелла билан шартномани узайтиришга яқин турибди>>>