Бугун Гейнрих, Саломов хамда Насимовларнинг жамоалари ўйнайди

CHERY AUTO

Бугун Қозоғистон Премьер лигасида 15-тур ўйинларига старт берилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Тараз”ни қабул қилади.

Tecno

Шавкат Саломовнинг “Атирау” жамоаси эса сафарда чемпионат карвонбошиси – “Астана” билан куч синашади. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

Бугун шунингдек, Баҳодир Насимов фаолият олиб борадиган “Ансан Гринерс” хамда Одил Ахмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” жамоалари ҳам чемпионат доирасидаги ўйинларини ўтказишади.

Легионерларимиз фаолиятига оид энг сўнгги янгиликларни SPORTS.uz интернет ахборот порталида кузатиб боринг.

15.00 “Сеонгнам” – “Ансан Гринерс”(Баҳодир Насимов)

16.35 “Шанхай СИПГ” – “Лиаонинг”(Одил Ахмедов)

17.00 “Ордабаси” – “Тараз”(Александр Гейнрих)

17.00 “Астана” – “Атирау”(Шавкат Саломов)

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақтида берилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!