Зидан бу мавсум кимларга кўп ишонди?

Мадриднинг “Реал” клуби 5 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят Испания Ла лигасида ғалаба қозонди. “Қаймоқранглилар” бу ишни Зидан қўл остида амалга оширишди. Хўш, Зиданга муваффақият олиб келган ушбу мавсумда француз мураббийи кимларга кўп ишонди? Бугун шулар ҳақида билиб оламиз.

>>Чичарито тўпурар ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар 

>>“Бавария”нинг сўнгги 5 сардори 

>>Бу футболми ёки американча футбол ёхуд АПЛ тарихидаги энг қўпол футболчилар 

Лукас Васкес – 33 та ўйин

Васкес Зиданнинг “любимчиги”дир. Зинедин уни деярли ҳар бир баҳсда ўйнатди. Тўғри, асосан заҳирадан майдонга тушган Лукас майдонда у қадар кўп вақт ҳаракатланмаган – 1386 дақиқа.

>>Роналду қўйган кечаги рекорд. Месси ундан оша оладими? 

Иско ва Марсело – 30 та ўйин

Иско ҳам ўйинлар сони бўйича қолганлардан анча устун. Бироқ у 1637 дақиқа майдонда ҳаракатланган холос. Шундай қисқа вақтда ҳам у 10 та гол киритишнинг уддасидан чиқа билганини эътироф этиш жоиз. 

>>Рақибларни тўпга қушиб отадиган “тўпчилар”

Криштиану Роналду, Тони Кроос ва Карим Бензема– 29 тадан ўйин

Бу ерда барчаси тушунарли. Клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳозирда ўзининг энг юксак спорт формасида бўлиб турибди. Айниқса, май ойида уни тўҳтатиб қолишнинг сира иложи топилмади. Зидан эса шундай супер футболчисини Ла лигада 29 та ўйинда майдонга туширди. Франциялик мутахассис аутсайдерларга қарши баҳсларда Криштиануга дам олиш имкониятини тақдим этди ва португалиялик футболчининг ҳозирги ҳолати ҳам айнан мазкур қарорнинг тўғри эканлигидан далолат беради.

Кроос борасида эса ортиқча таърифга хожат бўлмаса керак. Германиялик футболчи “Реал”нинг асосий фигураларидан саналади. Унинг универсаллигини ҳам айтиш жоиз. Тони керак бўлса, ҳимояда ҳам ўйнай олишини “Эль-Классико”да кўрдик.

Бенземани мавсум давомида танқид қилиб келишди. Унинг ўзи эса нималарга қодирлигини ЕЧЛ ярим финалида “Атлетико”га қарши жавоб ўйинида кўрсата олди.

>>“Реал”га муҳлислик қилувчилар буни билишлари керак! 

Серхио Рамос ва Начо – 28 тадан

“Реал” сардори эса бу мавсум чемпионат доирасида 28 та баҳсда майдонга тушди ва 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди. Унинг голлари аҳамияти бўйича эса гапирмаса, ҳам бўлаверади. Рамоснинг голлари бу мавсум “қироллик клуби”га 9 очкони тақдим этганини бошқа нима билан изоҳлаш мумкин?

Начо эса асосан “ноилож” ҳолатда майдонга туширилди. Шундай бўлсада, Начо 28 та баҳсда майдонга тушганини таъкидлаш жоиз. Тўғри, у майдонда фақатгина 2302 дақиқа ҳаракат қилган холос. Ёшлигида қандли диабет билан оғриган Начо бу мавсум икки бор тўп киритишга муваффақ бўлди.

>>Месси хали ета олмаган, Роналду эса шахдам одимлаётган рекорд ҳақида

Кейлор Навас ва Матео Ковачич – 27 тадан ўйин

Наваснинг ҳолати бўйича, барчаси тушунарли бўлса керак. У майдонда жами 2430 дақиқа ҳаракатланган.

Ковачич эса одатда Каземиронинг ўрнига доимий равишда тушиб келишидан хабардорсиз. Шу боис, хорватиялик ярим ҳимоячида ўйинлар сони кўп бўлсада, дақиқалар нуқтаи назаридан олганда 1688 дақиқа майдонда ҳаракатланган холос.

>>Буффон ета олмаган рекорд ҳақида 

Альваро Мората – 26 та ўйин

Зидан нега Бенземани Моратадан устун қўяди? Голлар сони бўйича Мората француз футболчисидан анча устун. Бироқ у майдонда 1331 дақиқа ҳаракатланган холос. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 51 дақиқа демакдир. Бунча вақт давомида эса испаниялик ҳужумчи рақиблар дарвозасини 15 бор ишғол этгани тахсинга сазовордир.

Лука Модрич ва Каземиро – 25 тадан ўйин

Модрич ва Каземиро “Реал” ярим ҳимоясининг асосларидан биридир. Улар доимо асосий таркибда майдонга тушишади. Бироқ иккинчи бўлимда одатда бу икковлоннинг ўрнини бошқа футболчи эгаллайди. Бироқ мавсум давомида 25 та ўйин ўтказиш Модричда жиддий муаммо борлигидан далолат беради.

Дани Карвахаль, Марко Асенсио ва Рафаэль Варан – 23 тадан ўйин

Карвахаль шубҳасиз “Реал”нинг чап қанот “қироли”дир. У ўзининг  ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумдаги ишончли ҳаракатлари билан мухлислар ва Зиданнинг эркатойига айланиб улгурди. Фақат унга жароҳатлар панд бермоқда.

Асенсио эса шубҳасиз мавсум кашфиётига айланди. Уни УEФА Суперкубогида киритган голига қадар ҳеч ким танимас эди. Бироқ ҳозирда уни “Реал”нинг келажаги сифатида эътироф этишмоқда. Агарда, ўсишдан тўҳтаб қолмаса, албатта шундай бўлиши аниқ.

Варанга ҳам жароҳатлар мавсум давомида халал бериб келди ва айни шу сабаб мавсум бошидаги айрим ўйинларни ўтказиб юборишига тўғри келди. Шундай бўлсада, у мавсум давомида 23 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

Гарет Бэйл – 19 та ўйин

Бэйлнинг эса боши жароҳатдан “чиқмади”. Уэльслик футболчи энди сафга қайтган пайтида “Барселона”га қарши баҳсда яна жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Бироқ Бэйл она шаҳри – Кардиффда ўтадиган финалда ўйнаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Жароҳатлар гирдобидаги Бейл мавсум давомида “Реал” сафида  19 та ўйинда иштирок этишга эришди.

Пепе – 13 та ўйин

Пепе эса ёзда жамоадан кетиши кутилмоқда. Португалиялик ҳимоячи бу мавсум Ла лигада 13 ўйинда иштирок этди ва икки бор рақиблар дарвозасини ишғол этди. Жумладан, “Атлетико”га қарши кечган “Сантьяго Бернабеу”даги голи хали кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

Кико Касилья – 11 та ўйин

Касилья эса Навас жароҳат олган маҳал унга муносиб ўринбосар бўла олди. Кико бу мавсум Испания чемпионатида 11 учрашувда “Реал” дарвозасини қўриқлади.

Мариано – 8 та ўйин

Мариано ҳам бу мавсум анча “очилди”. У Ла лигада 8 ўйинда майдонга тушди ва икки бор ўз номини таблога ёздириб қўйишнинг уддасидан чиқди.

Фабио Коэнтрао – 3 ўйин

Коэнтрао эса мавсум давомида деярли майдонда кўринмади ва 3 та баҳсда иштирок этди холос.

Альваро Техеро – 1 ўйин

Техеро эса “Депортиво”га қарши 6:2 ҳисобида якунланган ўйинда “қироллик клуби” сафида дебют қилди. Тўғри, 20 ёшли футболчи ўша баҳсда икки дақиқа майдонда ҳаракат қилди холос.

Изох: Фақат Испания чемпионатидаги натижалар инобатга олинган

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!