Жаҳондаги энг қимматбаҳо дарвозабон ҳақида нималарни биласиз?

Куни кеча “Манчестер Сити” клуби “Бенфика”дан 23 ёшли дарвозабон Эдерсонни 40 млн еврога сотиб олди. Шу тариқа бразилиялик посбон Жаҳондаги энг қимматбаҳо киперга айланди. Хўш, Эдерсон ким ўзи? Нега унга “шаҳарликлар” шунча пул тўлашди? Ушбу саволларга қуйидаги мақола орқали жавоб оласиз.

>>Футбол тарихида энг кўп соврин ютган 8 футболчи

>>Зидан бу мавсум кимларга кўп ишонди?

>>Чичарито тўпурар ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар 

Аввало айтиш лозим, Буффон “Ювентус”га ўтиб, энг қиммат посбон бўлганида Италия термаси дарвозасини қўриқлар эди ва “Парма” билан УEФА кубогида ғолиб чиқишга улгурган эди. Эдерсончи?

Қаҳрамонимиз “Бенфика”ни икки бор Португалия чемпионлигини ва бир бор мамлакат кубогини қўлга киритишида муносиб хисса қўшди. Португалия чемпионати элит лигалар қаторига кирмайди. Шундай чемпионатда Эдерсон 4 мавсум ўйнади. Яна шуларнинг ярми ўртамиёна жамоа – “Риу Аве”да ўтган.

>>“Бавария”нинг сўнгги 5 сардори

Эдерсон 15 ёшлигидаёқ, она Ватанини ташлаб, ўз “бахти”ни топиш учун “кўҳна қитъа”га келади. Унга қадар эса “Гремио” ва “Сан-Паулу” каби жамоаларнинг академиясида шуғилланар эди. “Бенфика”нинг тиниб-тинчимас скаутлари эса уни Европага чорлайди.

“Бенфика” академиясида ҳам у ўзини кўрсата олмади. Эдерсонни иккинчи лигада ўйновчи “Рибраю” клубига беришди. У ердан эса “Риу Аве” сафига бориб қўшилди. Эдерсон 2013/4 йилги мавсумни “Риу Аве”нинг тўртинчи дарвозабони эди.  Келгуси мавсум эса жамоага бошқа бир бразилиялик посбон Кассиу келди ва у асосий посбонга айланди. Бироқ у мавсум ўрталарида бу қарор нотўғри эканлигини исботлай бошлади. Иккинчи даврадан эса қаҳрамонимиз асосий посбонга айланди. Кейинчалик “Бенфика”га қарши ўйинда Эдерсон 5-дақиқадаёқ гол ўтказиб юборади. Бироқ унинг жамоадошлар “бургутлар” дарвозасини икки бор ишғол этишади ва сенсация кўтаришади. “Бенфика” мураббийларига эса Эдерсоннинг ҳаракатлари ёқиб қолади ва уни жамоага қайтаришади.

>>Бу футболми ёки американча футбол ёхуд АПЛ тарихидаги энг қўпол футболчилар 

2016 йилнинг қишига қадар Эдерсон “Бенфика” заҳирасида Жулио Сезарнинг майдондаги ҳаракатларини томоша қилиб ўтирар эди. Аммо “Спортинг”га қарши дерби олдидан Сезар жароҳат олди ва мухим ўйин олдидан Эдерсоннинг майдонга тушиши аниқ бўлди. Хўш, дерби олдидан вазият қуйидагича эди. “Спортинг” биринчи даврадаги ўйинда меҳмонда бўлсада, 3:0 ҳисобида “Бенфика”ни мағлуб этган эди ва очколар борасида “бургутлар”дан олдинда бўлиб, мазкур ўйиндаги ғалаба – амалда “Спортинг”ни чемпион қилар эди.

>>Роналду қўйган кечаги рекорд. Месси ундан оша оладими? 

Қизиғи, қаҳрамонимзи дарвозада турган ўша ўйинда “Бенфика” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади ва “Спортинг”ни қувиб ўтади. Якунда эса мамлакат чемпиони бўлади.

Соғайган Жулио Сезар эса заҳирага “михланади”. Боиси, ёш иқтидорли дарвозабон қария ҳамюртидан ҳеч бир жабҳада ортда қолмайдиган даражага етган эди. Айниқса, оёқ билан ўйнаш, дарвозани ташлаб чиқиш ва ҳужумни бошлаб бериш борасида айни Гвардиола орзусидаги дарвозабон бўлиб етишиб чиқди.

Шу боис ҳам шайх Мансур унинг учун  хотамтойлик қилди ва Гвардиоланинг талабларига “жавоб” берадиган дарвозабон учун рекорд сумма тўлади. Буёғига эса вазиятни кузатамиз… Умид қиламизки, Эдерсонга Клаудио Бравонинг қисмати бошига тушмайди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!