Бугун Исроил Мадримов ва Санжар Турсунов финал йўлланмаси учун рингга чиқади

11 ноябрь,2017, 04:35 1020

Бугун Исроил Мадримов ва Санжар Турсунов финал йўлланмаси учун рингга чиқади

Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Динамо” спорт саройида бокс бўйича Санкт-Петербург губернатори кубоги мусобақасининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Кеча бўлиб ўтган чорак финал жангларидан сўнг Исроил Мадримов (75 кг) ҳамда Санжар Турсунов (-91 кг) шу босқичга қадар етиб келган эди.

Энди улар финал йўлланмаси учун ринга кўтарилади. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг:

75 кг
Якуб Зубер (Россия) – Исроил Мадримов (Ўзбекистон)
Сергей Маргарян (Россия) – Игорь Иванченко (Россия)

-91кг
Алексей Зобнин (Россия) – Санжар Турсунов (Ўзбекистон)
Мурад Арсланбеков (Россия) – Светослав Тетерин (Россия)