“Бунёдкор” ОЧЛ биринчи турида қандай натижалар қайд этган?
Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ 1-тури доирасида Саудия Арабистонида маҳаллий “Ал-Ахли” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг ҳар иккала бўлимида биттадан тўп киритган мезбонлар “қалдирғочлар”нинг “қанотини қайирди” дейишимиз мумкин. Биз эса “Бунёдкор”нинг ОЧЛ гуруҳ босқичи дастлабки турида қандай натижалар қайд этганини ёдга солиб кўрамиз.
“Локомотив”нинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига оид фактлар
“Насаф”нинг ЧЛдаги иштирокига оид фактлар
2008 йил
“Ал-Иттиход” 1–0 “Бунёдкор
“Бунёдкор” илк бор хақларо майдондаги учрашувини 2008 йилнинг 12 март санасида Жиддада ўтказади. Тарихий баҳсда “қалдирғочлар” кичик ҳисобда “Ал-Иттиход”га имкониятни бой беради. Магну Алвеш томонидан киритилган ягона гол мезбонларнинг устунлигини таъминлаган бўлсада, якунда “Бунёдкор” “Ал-Иттиход”ни гуруҳда қолдириб кетган эди. Умуман Зико бошқарувидаги “қалдирғочлар” илк мавсумдаёқ ярим финалга қадар етиб броган эди.
2009
“Бунёдкор” 2–1 “Ал-Иттифоқ”
Луис Фелипе Сколари бошқарувидаги “Бунёдкор” 2009 йилги мавсумни ўз майдонида бошлаган холда, саудиялик футболчиларни мағлуб этиб, мухлисларга олам-олам қувонч бахшида этган эди. Анваржон Солиевнинг “дубль”ига 68-дақиқада Башир бир бора жавоб қайтара олган холос.
2010
“Бунёдкор” 3–0 “Ал-Иттиход”
Саудия Арабистони жамоалари орасида “Бунёдкор” учун энг қулайи шубхасиз “Ал-Иттиход”дир. 2010 йилги мавсумни Сколари билан бошлаган “Бунёдкор” Миржалол Қосимов билан тугатган эди. Дастлабки турда “ЖАР” стадионида “Ал-Иттиход”ни қабул қилган “қалдирғочлар” Ривалдо, Ҳасанов ва Денилсонларнинг голлари эвазига рақибни йирик ҳисобда мағлуб этишни уддалаган эди. Якунда ўша мавсум Сколари шогирдлари 1/8 финалда “Ал-Хилол”га имкониятни бой бериб турнирни тарк этган эди.
2011
“Ал-Вахда” 1–1 “Бунёдкор”
Таркибида Милош Трифунович бор бўлган “Бунёдкор” 2011 йилги мавсумдаги илк ўйинини меҳмонда “Ал-Вахда”га қарши ўтказиб, 1:1 ҳисбода дуранг ўйнаб ортга қайтган эди. Азиз Ҳайдаров 85-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлган бўлса, орадан 3 дақиқда ўтар-ўтмас мезбонлар мувозанатни тиклаган эдилар. Гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиққан “Бунёдкор” 1/8 финалда “Сепахон”га имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашган эди.
2012
“Бунёдкор” 1-2 “Аделаида Юнайтед”
2012 йилги мавсумни “Бунёдкор” Шарқ минтақасида ўтказади ва муносиб тарзда иштирок этиб, ўз тарихида иккинчи бор ярим финалга қадар етиб боради. Гуруҳдаги илк учрашувда Тошкентда “Аделаида Юнайтед”га қарши ўтказган “қалдирғочлар” 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой беради.
2013
“Санфречче Хиросима” 0–2 “Бунёдкор”
Таркибида Пишур бор бўлган “Бунёдкор” яна Шарқ гуруҳида ўйнайди илк турда “Санфречче Хиросима” жамоаси меҳмони бўлиб, Пишур хамда Фозил Мусаевларнинг голлари эвазига ортга ишончли ғалаба билан қайтган эди. Гуруҳда дастлабки ўринни қўлга киритган Қосимов шогирларининг йўлига 1/8 финалда “Бурирам Юнайтед” тўсиқ бўлган эди.
2014
“Ал-Фатх” 0 – 0 “Бунёдкор”
2014 йилги мавсумни жамоа Саудия Арабистонида бошлайди. “Ал-Фатх”га қарши кечган ўйинда ҳисоб очилмайди. Ўша йили “қалдирғочлар” гуруҳдан иккинчи ўринни олиб, 1/8 финалда “Ал-Хилол”га ҳар иккала ўйинда имкониятни бой беради ва…
2015
“Ал-Наср” 1–1 “Бунёдкор”
Ар-Риёдгаи “Қирол Фахд” стадионида Сергей Лушчан бошчилигидаги “Бунёдкор” Забихилло Ўринбоевнинг голи эвазига мезбонлар билан дуранг ўйнаб келади. Аммо қолган 5 учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган “қалдирғочлар” гуруҳда сўнгги ўринни олади.
2016
“Ал-Наср” 3 – 3 “Бунёдкор”
3 марта ҳисобда олдинга чиқиб олган “Бунёдкор” шунча марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқади. Умуман ўтган йили Лушчан шогирлари 3 ўйинда дуранг қайд этган бўлса, яна шунча баҳсни бошлари эгик ҳолатда майдонни тарк этишган.
2017
“Ал-Ахли” 2–0 “Бунёдкор”
Бу ўйин тўғрисида ортиқча таъриф беришга ҳожат қолмаган бўлса керак…
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар