“Локомотив”нинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига оид фактлар
Куни кеча Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ОЧЛдаги иштирокини бошлади. Мусобақанинг дастлабки турида Саудия Арабистонида 0:1 ҳисобида маҳаллий “Ал-Тавун” жамоасига мағлубиятга учраган “темирйўлчилар”нинг ОЧЛдаги иштирокига оид фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
“Локомотив”нинг бўлажак рақиби “Ал-Тавун” ҳақида фактлар
“Насаф”нинг ЧЛдаги иштирокига оид фактлар
1. “Ал-Тавун”га қарши баҳс “Локо” учун ОЧЛдаги 17-ўйини эди;

- “Темирйўлчилар” учун кечаги мағлубият мазкур мусобақадаги олтинчиси эди. Бундан ташқари “Локомотив” 4 бор ғалаба қозонган бўлса, қолган 7 баҳс дуранг натижа билан ниҳоясига етган;
- Куни кеча Талал Ал-Aбси томонидан киритилган гол “Локо” дарвозасидан жой олган 19 гол бўлди.

- Ўз навбатида “темирйўлчилар” рақиблар дарвозасига 18 та тўп киритганини таъкидлаш жоиз;
- “Локомотив” ўз тарихида иккинчи бор ОЧЛни мағлубият билан бошлади. Бундан олдин 2015 йилги мавсумда жамоа илк турда ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди;
- Бурайида шаҳрида ўтган ўйин “Локомотив”нинг ОЧЛда сафардаги 9-ўйини эди. Мазкур ўйинларда “Локо” бир бор ғалаба қозонган, 4 та баҳс эса дуранг билан ниҳоясига етган ва қолган 4 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати: 7–18

- “Локомотив”нинг кечаги мағлубияти Саудия жамоаларидан қабул қилинган учинчи мағлубият бўлди. Муқаддам, жамоа 2015 йил “Ал-Хилол”га барча икки ўйинда имкониятни бой берган эди;
- Умуман олганда “Локо” Саудия жамоаларини фақат бир бор мағлуб этган ва 3 бор дуранг қайд этгам Тўплар нибати: 6–9
- Темирйўлчилар” иштирокидаги учинчи ўйин 0:1 ҳисобида якун топди. 2015 йил “Фулад”, ўтган йили эса “Ал-Аин”га минимал ҳисобда имконият бой берилган эди;
- “Локомотив”нинг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов саналади – 6 та.
Изоҳ: Саралаш ўйинлари инобатга олинмаган
Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Изоҳлар (0)