"Бунёдкор" Саудия Арабистони клубига қарши майдонга тушади
Аввал хабар берганимиздек, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби илк хорижий йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олган эди. 15 кун давом этадиган мавсум олди тайёргарлик доирасида қалдирғочлар хорижий жамоалар билан бир нечта ўртоқлик ўйини ўтказиши кўзда тутилган.
2017 йилги Осиё Чемпионлар лигасини “плей-офф” босқичига мукаммал тайёргарлик кўриш мақсадида, Бунёдкор жамоаси бир вақтлар Сер Алекс Фергуссон бошқариб борган Шотландиянинг “Абердин” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб бориши ойдинлашган эди.
Араб футбол нашрларининг хабар беришларича, Саудия Арабистонининг “Ал Файсалий” клуби ҳам дастлабки хорижий йиғинини БААда олиб боради. Маълумотларга кўра, саудияликлар мамлакатимиз вице-чемпиони “Бунёдкор” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишиб олган. Шунингдек, “Ал Файсалий” клуби Хитой Супер Лигаси иштирокчиси “Хэнань Жянье” клуби билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.
Фикрлар