“Бунёдкор”нинг эртанги рақиби - "Зоб Аҳан" таркибида кимлар тўп тепади?
13 март куни Тошкетнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида “Зоб Аҳан”ни қабул қилади. Биз бугун бўлажак учрашув олдидан рақиб футболчилари билан сизларни таништирмоқчимиз. Исфахон клуби таркибини кўздан кечирар эканмиз, таркибда у қадар юлдуз футболчилар йўқ эканлигини кўриш мумкин.
Мавзуга оид: “Бунёдкор”нинг бўлажак рақиби тўғрисида 10 та факт
Легионер футболчилари
Клуб ОФК томонидан легионерлар бўйича берилган лимитдан тўлиқ фойдаланмаган. Исфахонликлар 3 нафар легионерни рўйҳатдан ўтказган холос. Демак, шундан ҳам маълумки, “Зоб Аҳан” асосан маҳалли футболчиларга таяниб тўп суради. Қуйида “Зоб Аҳан” жамоаси легионерлари билан танишинг.
27-рақамдаги гондураслик ҳужумчи Жерри Бенгстон, 29 ёш
18-рақамдаги ливанлик ҳимоячи Али Ҳамам, 30 ёш
9-рақамдаги ливанлик ярим ҳимоячи Рабиҳ Атая, 27 ёш
Эрон МТЖда тўп тепадиган ўйинчилари
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, жамоа сафида тўп тепаётган маҳаллий футболчилар орасида фақатгина дарвозабон - Муҳаммад Рашид Мазаҳири Эрон терма жамоасига чақирилар экан. Жумладан, ЖЧ-2018 сўнгги саралаш босқичидаги Сурия хамда Жанубий Кореяга қарши ўйинларни исфахонликларнинг бош посбони заҳира ўриндиғидан кузатиб ўтирди. 10-рақамдаги ярим ҳимоячи эса терма жамоага номзод футболчи саналар экан. Шунингдек бу рўйҳатга Муҳаммад Рашид Мазаҳириларни ҳам қўшишимиз мумкин.
12-рақамдаги дарвозабон Муҳаммад Рашид Мазаҳири, 27 ёш
11-рақамдаги ҳужумчи Муртазо Табризи, 26 ёш(термага номзод)
10-рақамдаги ярим ҳимоячи Эхсон Паҳлавон, 23 ёш(термага номзод).
Тавсия этамиз: “Бунёдкор” ОЧЛда сўнгги дақиқаларда “ожиз” қолган 5 та ўйин
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар