“Бунёдкор”нинг бўлажак рақиби тўғрисида 10 та факт
Душанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ 3-турида ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасини қабул қилади. Биз эса бўлажак учрашув олдидан “қалдирғочлар”нинг бўлажак рақиби тўғрисидаги фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- “Бунёдкор” ОЧЛда сўнгги дақиқаларда “ожиз” қолган 5 та ўйин
- “Бунёдкор”нинг рақиби “Ал-Айн” ҳақида фактлар
1. “Зоб Аҳан” жамоаси 1969 йилнинг 6 июлида ташкил топган;
2. Жамоа ўз уй учрашувларини 1998 йилда фойдаланишга топширилган 15 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган “Фулад Шаҳр” стадионида ўтказиб келади;
3. Эътиборлиси, худди шу номдаги баксетбол, воллейбол, таеквондо, сузиш, футзал жамоалари ҳам мавжуд. Айтганча, “Зоб Аҳан” жамоасининг лақаби “тимсоҳлар” экан;
4. Қайд этиш жоиз, “Зоб Аҳан” бирор марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритмаган. Аммо шундай бўлсада, жамоа кубок ўйинларида анча яхши натижалар қайд этган – 4 та ғалаба ва 1 та финал. Қолаверса, “тимсоҳлар” мамлакат суперкубогини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлган;
5. “Зоб Аҳан” ОЧЛ финалига чиққан икки Эрон клубидан биридир(иккинчиси “Сепахон”). Аммо 2010 йилги мавсумда ҳал қилувчи баҳсда жамоа Жанубий Кореянинг “Сеонгам Ильва” жамоасига 1-3 ҳисобида имкониятни бой беради;
6. “Зоб Аҳан” жамоаси Исфахон дербисида иштирок этади. “Сепахон” билан кечадиган мазкур қарама-қаршиликда устунлик Жепаров жамоаси тарафида – 23 та ғалаба, 18 баҳсда муроса кўчаси танланган бўлса, қолган 19 ўйинда “Зоб Аҳан” ғалаба қозонган;
7. “Зоб Аҳан”ни бугунги кунда маҳаллий мутахассис – Мужтаба Хусайни бошқармоқда. 42 ёшли мутхассис ўтган йилнинг кузида Яхё Гулмухаммадининг ўрнини эггалайди;
8. “Зоб Аҳан” сафида энг кўп гол урган футболчи бу Меҳди Ражабзодадир – 88 та гол. Айтганча, ушбу ҳужумчи бу мавсум чемпионатда 7 та тўп киритишга муваффақ бўлди;
9. “Зоб Аҳан” айни вақтда Эрон Про лигасида 16 жамоа орасида 4-ўринни эгаллаб турибди. Ҳазфи кубогидаги юриш эса ярим финалда ниҳоясига етган.
10. “Зоб Аҳан” таркибида 3 нафар легионер футболчилар мавжуд. Булар ҳужумчи Жерри Бенгстон(Гондурас), ярим ҳимоячи Рабиҳ Атая(Ливан) ва ҳимоячи Али Ҳамамлардир.
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар