“Челси” ҳимоячиси учун мавсум якунланди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Баба Рахмон бу мавсумда бошқа майдонга тушолмайди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Рахмон Африка миллатлар кубогининг Гана ва Уганда терма жамоалари ўртасидаги баҳсда чап тиззасидан жиддий жароҳат олган. Ўтказилган тиббий текширувлар шуни кўрсатдики 22 ёшли футболчи бевосита жарроҳлик столига ётишга мажбур. Шундан сўнг унинг тўлиқ тикланиб кетишига ҳам жуда узоқ вақт талаб этилади.

Бу мавсумни “Шальке-04” сафида ижара асосида бошлаган Рахмоннинг қаерда даволанишини “Челси” ва “Шальке” келишиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!