"Челси" янги дарвозабон топди

 

"Челси" жамоасининг захира посбони Асмир Бегович жамоадан кетиш ниятида эканини маълум қилгач, Лондон клуби асосий дарвозабон Тибо Куртуага ўринбосар қидиришни бошлаб юборган эди.

Қисқа муддат ичида "Челси" вакиллари "Селтик"дан Крейг Гордон, "Галатасарой"дан Фернандо Муслера ва "Эспаньол"дан Диего Лопесга оғиз солди. Бироқ бу дарвозабонлар асосий таркиб ўйинчиси бўлгани боис Лондон клуби захирасида ўтиришга рози бўлмади.

Ниҳоят, "Челси" ўзига керак бўлган дарвозабонни топди. Аслди ПСЖга тегишли бўлган Италия терма жамоасининг собиқ посбони Сальваторе Сиригу яқин орада Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Ҳозир бу дарвозабон ижара асосида "Севилья"да фаолият кўрсатмоқда. Бироқ Испанияда ҳам асосий вақтини захирада ўтказмоқда.

Жорий мавсумда 30 ёшли Сиригу атиги иккита ўйинда майдонга тушди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!