Дарвозабонларнинг рақамида тўп суришга ихлосманд бўлган 15 футболчи

Барча футбол ишқибозлари яхши билишадики, футболда одатда “1” рақами дарвозабонларга берилади. Бироқ ушбу рақамда тўп суришни ихтиёр этган футболчилар ҳам йўқ эмас. Қуйида эса шундайлардан 15 та энг машхурлари билан танишасиз.

Трансферлар учун энг кўп пул ишлатган мураббийлар топ-7 лиги

Умуман футболкадаги рақамлар илк бор “миллионлар ўйини” бўлмиш футболга 1928 йил “Арсенал” – “Челси” учрашувида пайдо бўлган ва рақамларни ҳозирда деярли барча спорт турларида учратишингиз мумкин.

1. Педро Арайя – ҳужумчи, ЖЧ-1966, Чили термасида

Бундай ҳолатлар  ҳаттоки ЖЧларда ҳам бўлганини кўришимиз мумкин. Дарвозабонларга хос бўлган рақамда мундиалда иштирок этган илк ҳужумчи бу чилилик Арайядир. ЖЧлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак бундай ҳолатлар жами 5 бор содир бўлганини кўришимиз мумкин.

2. Руд Гелс – ярим ҳимоячи, ЖЧ-1974, Голландия термаси

3. Норберто Алонсо – ярим ҳимоячи, ЖЧ-1978, Аргентина термаси

4. Освалдо Арбилес – ярим ҳимоячи, ЖЧ-1982, Аргентина термаси

5. Серхио Алмирон – ҳужумчи, ЖЧ-1986, Аргентина термаси

Аргентина термаси ўтган асрнинг 70-80-йилларида футболчиларни алифбо тартибида рақамлар эди. Шу боисданми “1”рақамида тўп сурган майдонда ҳаракатланувчи футболчиларнинг аксарияти фамилияси “А” ҳарфидан бошланади. Голландия термасида ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин. 2006-йилги мундиалдан эътиборан эса FIFA “1” рақамни фақат дарвозабонларга бериш борасида қатъий талаб қўйди ва шундан сўнг ўзига хос бўлган “ан`ана”га чек қўйилди. Айтганча юқоридаги таъқиқ фақат терма жамоаларга тегишлидир, клубда ҳар ким истаган рақамида тўп тепиши мумкин.

Шотландиялик ҳимоячи инглиз футболида “1” рақами остида ҳаракат қилган илк майдонда ҳаракатланувчи футболчи бўлган. “Чарльтон” 90-йилларда нимагадир футболчиларни алифбо тартибида рақамлай бошлаган эди.

7. Жо Бринкат – ярим ҳимоячи, “Слима Ундерорс”

Мальталик футболчи терма жамоа таркибида 100 дан ошиқ ўйин ўтказгани билан машхурдир. Бринкат еврокубокларда “1” рақами остида тўп сурган илк дарвозабон бўлмаган футболчидир.

8. Пантелис Кафес – ярим ҳимоячи, “АEК”

Евро-2004да бир дақиқа ҳам ўйнамай туриб, қитъа чемпиони бўлган Кафес “АEК” да “1” рақами остида тўп суриб келгандир.

9. Стефано Наполеони – ҳужумчи, “Левадиакос”

Кафесдан сўнг Юнонистонда “1” рақами “тренд”га айланди. “Левадиакос” клубининг италиялик футболчиси ҳам ушбу рақамда майдонда ҳаракат қилган. Унинг фамилияси ва “1” рақами ҳар қандай инсонни ҳайратда қолдириши аниқ.

10. Рикардо Верон – ярим ҳимоячи, “ОФИ”

Верон гарчи ярим ҳимоячи бўлсада керак пайтда дарвозани ҳам қўриқлай олишини исботлай олган футболчидир. Шу боис “1” рақамида тўп суришини одатий ҳол сифатида қабул қилишимиз мумкин.

11. Даниел Панку – ярим ҳимоячи, “Бешиктош”

Руминиялик футболчи “Бешиктош”да дарвозабонлага хос бўлган рақамда тўп тепган эди. Кейинчалик “Терек” сафига қўшилгач, ўзининг севимли рақамини ололмади.

12. Адольфо Баутиста – ҳужумчи, “Гвадалахара” ва “Чивас”

Мексикалик муҳлислар “Бофо” деб эркалаб чақирувчи ушбу  ҳужумчи ички чемпионатда 100 рақамда тўп суриб келади. КONKAKAF тасарруфидаги бахсларда эса футболкадаги иккита 0(нол) тушиб қолади ва “1” рақамда ўйнайди.

13. Эмир Спахич – ҳимоячи, “Торпедо”

Спахич учун рус диёри бегона эмас. У рус клубларида муҳлисларнинг олқишига сазовор бўлгандир. “Торпедо”да ўйнаган кезлари “1” рақамида ҳаракатланган футболчининг ушбу “қаҳрамонлиги”ни Россияда хали ҳеч ким қайтара олмади.

14. Эдгар Давидс – ярим ҳимоячи, “Барнет”

Афсонавий голландиялик ярим ҳимоячи ўзининг антиқа аксессуарлари билан машхурдир. Бугунги кунда “Барнет”да ўйновчи мураббий бўлиб фаолият юритаётган Давидс ўзига “1” рақамини танлаган.

15. Жонатан де Гузман – ярим ҳимоячи, “Кьево”

Де Гузманнинг кумири айнан Давидс саналади. Эдгарнинг “1” рақамида ўйнаётганидан хабари топган футболчи ҳам “Кьево”да мазкур рақамни олди. Ха, “Тиниб тинчимаган одамлар-эй, нималарни ўйлаб чиқаришмайди-я”.

“Манчестер Юнайтед” сотган қимматбаҳо футболчилар. Топ-5

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!