Дэвис кубоги: Истомин ва Файзиев жуфтликда ғалаба қозонди


Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубоги Осиё/Океания саралаш босқичи “I” гуруҳи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореянинг Кимчон шаҳрида мезбон теннисчиларига қарши баҳсларни давом эттирмоқда.

Илк кунги яккалик беллашувларида Денис Истомин ғалаба қозонган бўлса, Санжар Файзиев имкониятни бой берган эди.

Бугун эса теннисчилар жуфтлик баҳсларида ўзаро тўқнаш келишди. Чон Хён / Юнг-Кю Лим жуфтлигига қарши ҳаракат қилган Денис Истомин / Санжар Файзиев жуфтлиги муросасиз кечган беллашувда беш сет якунига кўра ғалаба қозонди.

Denis Istomin

Илк сетда ҳамюртларимиз 6:3 ҳисобида зафар қучган бўлса, кейинги икки сетда мезбонлар тай-брекда ғолиб чиқишди, аммо ҳал қилувчи 4- ва 5-сетларда теннисчиларимиз иродали ўйин намойиш қилишиб, ғалаба қозонди.

Sanjar Fayziyev

Теннисчилар баҳснинг сўнгги кунги беллашувида Денис Истомин Чон Хён билан, Санжар Файзиев эса Дак Хи Ли билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!