Дибала “МЮ” ва “Челси” билан музокаралар олиб бормаган

8 июнь,2017, 18:13 400

Дибала “МЮ” ва “Челси” билан музокаралар олиб бормаган


“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибаланинг агенти Пьерпаоло Триулци футболчининг “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” вакиллари билан музокаралар ўтказгани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Унинг сўзларига кўра, Дибала “кекса синьора” сафида ўзини бахтли ҳис қилмоқда.

Апрелда Дибала “Ювентус” билан янги шартномага имзо чеккан. Бу Турин клубида бахтли, – дея Триулцининг сўзларини келтиради The Guardian нашри.

Эслатиб ўтамиз. Дибаланинг туринликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.