“Динамо” футболчиси 4 ўйинга четлатишди

 

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги жавоб ўйинидан ўрин олган «Олмалиқ» – «Динамо» (2:2) баҳсида ҳакам томонидан четлатилган «Динамо» ҳимоячиси Шоҳруҳ Холматов ва «Олмалиқ» футболчиси Владислав Косминин ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан жарима ва жазога тортилди.

Хусусан, Шохруҳ Холматов 4 ўйинга дисквалификация қилиниб, моддий жаримага тортилган бўлса, «Олмалиқ» футболчиси Владислав Косминин 2 ўйинга четлатилиб, жаримага тортилган.

Натижада Шохруҳ Холматовнинг Олий Лига биринчи даврасида бошқа майдонга тушмаслиги ойдинлашди. Ҳимоячи фақат иккинчи даврада жамоага ёрдам бера олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!