Дзюдочиларимиз 2017 йилни рейтингда кўтарилиш билан бошлади
24 январь, 21:10 | 546

Халқаро дзюдо федерацияси январь ойи учун спортчиларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. 2017 йилнинг илк ойида ҳамюртларимизнинг эгаллаб турган ўринларида бир қатор ўзгаришлар юзага келган.

Хусусан, -60 килограмм вазн тоифасида Рио Олимпиадаси бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев ўтган йилга нисбатан 3 поғона юқорилаб, рейтинг жадвалида 2-ўринни  банд этиб турибди.

-60 кг

1.  Елдос Сметов (Қозоғистон) - 1852 очко

2.  Диёрбек Ўрозбоев (Ўзбекистон) - 1722 очко

3.  Орхан Сафаров (Озарбойжон)


Шунингдек, ушбу рейтингнинг -66 килограмм вазн тоифасида ўтган йили фаолиятини якунлаган Ришод Собиров 8-ўринни банд этиб турибди ва у ҳам декабрь ойига нисбатан 1 поғонага юқорилаган. Аммо, бошқа томондан ушбу вазнда 3 карра Олимпия ўйинлари бронза медали совриндоридан ташқари бирорта спортчимиз кучли 100 таликка киролмаган.

-66 кг

1. Ан Баул (Жанубий Корея) - 2840 очко

2. Тумурхулег Даавадорж (Мўғулистон) - 1920 очко

3. Фабио Базиле (Италия) - 1702 очко

8. Ришод Собиров (Ўзбекистон) - 1092 очко


Рейтингнинг  -73 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги кўрсаткичларида эса у қадар катта ўзгаришлар кўзга ташланмади. Яъни Мирали Шарипов (1060 очко) ўтган ойдаги 14-ўриндан 8-ўринга, Ғиёсжон Бобоев (914 очко) 17-ўриндан 13-ўринга юқорилаган бўлса, Шарофиддин Болтабоев (246 очко) 63-ўриндан, 66-ўринга пастлаган.

Фақатгина ўтган ойда 55-ўринда қайд этилган Мирзоҳид Фармонов (301 очко) ўз ўрнини ўзгартирмаган.

Айтганча, ушбу вазн тоифасида кучли учликда ҳам ўзгариш юзага келган. Яъни Жанубий Корея вакили Ан Чангрим (1870 очко) тўртинчи ўриндан жой олиб, ўтган ойда эгаллаб турган иккинчи ўрнини япониялик  Хашимото Соичига бўшатиб берган.

-73 кг

1. Руслан Орухов (Озарбойжон) - 2950 очко

2. Хашимото Соичи (Япония) - 1931 очко

3. Оно Шохеи (Япония) - 2050 очко

14. Мирали Шарипов (Ўзбекистон) -  1060 очко

17. Ғиёсжон Бобоев (Ўзбекистон) - 914 очко

55. Мирзоҳид Фармонов - 301 очко

63. Шарофиддин Болтабоев - 246 очко


-81 килограмм вазн тоифасида ҳам рейтингда ўзгаришлар юзага келган. Аниқроғи, ўтган ойда 28-ўринда қайд этилган Шаҳзодбек Собиров (626 очко бир поғона юқорилаган бўлса, декабрь ойида 55-ўринни банд этган Давлат Бобонов (302 очко) ўз ўрнини ўзгартирмаган.

Шунингдек, бошқа вазнлардаги каби ушбу оғирликда ҳам кучли учликда ўзгаришлар юзага келган. Декабрь ойида кучли учликни якунлаб берган грузиялик Автандили Тчрикишвили (1710 очко) ўз ўрнини АҚШ вакили Травис Стивенсга бой бериб, рейтинг жадвалининг 4-поғонасидан жой олган.

-81 кг

1. Таканори Нагасе (Япония) - 2301 очко

2. Ҳасан Холмирзаев (Россия) - 2000 очко

3. Травис Стивенс (АҚШ) – 1859 очко

28. Шаҳзодбек Собиров (Ўзбекистон) - 626 очко


-90 килограмм вазн тоифасида ҳам бошқалардаги каби ҳамюртларимизнинг рейтингида ўзгаришлар юзага келган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ўтган ойда 29-ўринни банд этган Шерали Жўраев бу йилни 2-поғона юқорилаб, 27 ўрин билан бошлаган бўлса, Дилшод Чориев 71-ўриндан 68-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, 49-ўриндаги Яҳё Имомов ва 60-ўриндаги Давронбек Сатторовларнинг рейтинг жадвалидаги ўринларида ўзгаришлар кўзга ташланмади.  

-90 кг

1. Машу Бакер (Япония) - 2680 очко

2. Маркус Нейман (Швеция) - 2181 очко

3. Варлам Липартелиани (Грузия) – 1991 очко

27. Шерали Жўраев (Ўзбекистон) - 596 очко

49. Яҳё Имомов (Ўзбекистон) -336 очко

60. Давронбек Сатторов (Ўзбекистон) – 254 очко

68. Дилшод Чориев (Ўзбекистон) – 230 очко


100 килограммгача бўлган вазн тоифасида ҳамюртларимиздан Сойиб Қурбонов 16-ўриндан 15-ўринга кўтарилган. Шунингдек, ушбу рейтингда Рамзиддин Саидов 37-ўрин ва Эркин Дониёров 78-ўринни банд этишган.

-100 кг

1.    Элмар Гасимов (Озарбойжон) - 2490 очко

2.    Маре Кириль (Франция) - 2203 очко

3.    Лукас Крпалек (Чехия) - 2172 очко

15. Сойиб Қурбонов (Ўзбекистон) - 1040 очко

37. Рамзиддин Саидов (Ўзбекистон) – 460 очко

78. Эркин Дониёров (Ўзбекистон) – 120 очко


Эркаклар ўртасидаги энг юқори 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ҳам кичик ўзгаришлар юзага келган. Ўтган ойда 15-ўринни банд этган Абдулло Тангриев бу сафар 1 поғона кўтарилишга эришган бўлса, Болтабой Болтабоев 63-ўриндан 64-ўринга пастлаган. Шунингдек аввалги ойда 59 ўринни эгаллаган Элёр Машарипов ўз ўрнини ўзгартирмаган.

+100 кг

1.    Тедди Ринер (Франция) - 2800 очко

2.    Хисайоши Харасава (Япония) - 2180 очко

3.    Даниэль Натеа (Руминия) - 2140 очко

15. Абдулло Тангриев (Ўзбекистон) - 942 очко

59. Элёр Машарипов (Ўзбекистон) – 202 очко

64. Болтабой Болтабоев (Ўзбекистон) – 156 очко.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, 2017 йил дзюдочиларимиз учун рейтинг жадвалида асосан кўтарилишлар билан бошланди. Умид қиламизки, ушбу ўсиш йил давомида мунтазам равишда давом этади.

Муаллифнинг бошқа блоглари:

Истоминнинг бўлажак рақиби ҳақида нималарни биламиз?

Футболчиларнинг оилавий ҳаёти қандай?

Спортчилардан ҳарбий фотопарад

Дунёнинг энг томошабоп чемпионатлари (Топ-10)

Дунёдаги энг катта футбол академияси ҳақида батафсил

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002